Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давомида ўтказилаётган тарғибот-тушунтириш тадбирлари нодавлат-нотижорат ташкилотларни ҳам қамраб олмоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармони билан тасдиқланган Давлат дастури 4-иловаси 30-банди (фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда «кибермаданият»ни шакллантириш) ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан 31 июлига қадар Ички ишлар вазирлиги масъуллигида Марказий Банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Республикамиз ҳудудида, жумладан Андижон вилоятида ҳам “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу комплекс тарғибот тадбирларида аҳолининг барча ижтимоий қатламларини, барча нодавлат-нотижорат ташкилотларини қамраб олиш белгиланганлигидан келиб чиқиб, Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан 2024 йилнинг22 июль куни “Wester school” ўқув маркази ходимлари ва ўқувчилари учун,23 июль куни “English life” нодаалат таълим муассасаси ходимлари ва ўқувчилари учун “Бугунги кунда содир этилаётган кибержиноят турлари” мавзусида қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарида иштирокичларга замонавий хавф-хатар сифатида кенг ёйилаётган кибержиноятлар қандай содир этилаётганлиги, кундалик турмушда уларга қарши туришда қандай самарали усул ва воситалардан фойдаланиш мумкинлиги ҳамда кибермаконнинг бошқа шакллари ҳар томонлама ёритиб берилди.
Кўтаринки руҳда ўтган ўқув-семинари иштирокчи ва бошқа қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш асносида бошланган ўқув-семинари якуни ўзига хос давра суҳбатига айланиш билан ниҳоя топди.
Айни пайтда, Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тизимли ва юқори савияда ўтказилаётган бу каби комплекс тарғибот тадбирларини изчил давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати