Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Андижон давлат чет тиллари институтида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.И.Мирзаев томонидан Андижон давлат чет тиллари институтида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда, бугунги кунда вилоятимиздаги мавжуд олий ўқув юртлари талабалари томонидан содир этилган айрим жиноятлар аниқ мисоллар ва таҳлиллар асосида тушунтириб ўтилди.
Тадбир давомида жиноят содир этган айрим ёшларнинг аччиқ қисмати акс этган таъсирчан видеоролик ҳам намойиш этилиб, бу каби қилмишлар учун жазонинг муқаррар эканлигидан барча огоҳликка чақирилди.
Очиқ мулоқотда талабалар ҳам сўз олишиб, ўзларини қийнаётган саволлар ва таклифларини ўртага ташладилар.
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган бу каби учрашув-мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати