13 Март 2024 йил
953
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 2 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди
Бўлиб ўтган сарҳисоб йиғилишда, Тергов бўлинмалари томонидан 2024 йилнинг ўтган 2 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу билан бир қаторда, йиғилишда ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизоми масалалари, айрим Тергов бўлинмалари томонидан тергов қилинган жиноят ишлари бўйича судлар томонидан киритилган хусусий ажримлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-417-моддаларига асосан чиқарилган ажримлар муҳокама қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати