Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Ҳисобот йиғилиши Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтказилиб, ўтган вақт давомида жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, тизимнинг очиқлигини таъминлаш ва ижтимоий тармоқларда учраётган салбий ҳолатларга тезкор муносабат билдириш каби масалалар таҳлиллар асосида муҳокама қилинди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган машаққатли ва захматли хизматларни халқимизга янада таъсирчан усулларда етказиш, тизим обрўсини кўтарадиган ижтимоий роликларни сон ва сифат жиҳатдан кўпайтириш масалалари ҳам кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Жамоатчилик кенгашининг ҳисобот йиғилиши турли фикрлар янги ғоялар ва таклифларга бой бўлди. Якунда барча йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган мухим вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати