26 Июл 2024 йил 2825

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ой иш якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди   

Жорий йилнинг 24 июль куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги иш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзда ўтказилган ҳисобот йиғилишида 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида тергов соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган, Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Теров гуруҳи ходими подполковник Мўйдинов Шукруллони нафақага кузатиш маросими ҳам ўтказилди.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech