7 Июн 2024 йил 1848

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмаларидаги суриштирувчи ва терговчилар иштирокида хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этиш юзасидан йиғилишлар ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмаларидаги терговчи ва суриштирувчилар билан "Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги" доирасида хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этиш масалалари юзасидан йиғилишлар бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Илҳом Файзуллаев томонидан йиғилишлар 4 та ҳудудларга бўлиб олинган ҳолда ўтказилди.

Бунда терговчи ва суриштирувчилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниши билан бир қаторда уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳар бири билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.

Йиғилиш давомида "Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги"ни самарали ташкил этиш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, турли салбий иллатларнинг олдини олиш, ҳар бир юритувда бўлган жиноят ишига нисбатан масъулият билан ёндашиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

йиғилишлар сўнгида соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech