Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаевнинг топшириғига асосан вилоят ҳудудида оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, низолашаётган оилаларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг муаммоларини “Маҳалла – сектор – туман - вилоят” тамойили асосида ҳал этиш чораларини кўриш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан “Маҳалла еттилиги” вакиллари билан ҳамкорликда хонадонма-хонадон юриш орқали оилаларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида, ўзаро низолашаётган 1384 та оилалар “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссия”сида маҳалла фаоллари иштирокида кўриб чиқилиб, 611 та оилаларнинг нотинчлигига барҳам берилди.
Тушунтириш ишлари натижасида, 467 та алимент, 15 та уйга киритиш ҳамда 291 та мол-мулк билан боғлиқ масалалар ижобий ҳал этилишига эришилди.
Ўрганишлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли қарорига асосан тазйиқ ва зўравонликка учраган 3171 нафар шахсларга “Ҳимоя ордер”лари берилди.
Шунингдек, “Ҳимоя ордер”лари талабларини бузган 79 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206 прим 1-моддасига асосан маъмурий чоралар кўрилди.
Шу билан бирга, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда низолашаётган 46.086 та оилалар рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан манзилли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати