Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан вилоят миқёсида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича пробация ҳисобидаги шахслар билан кенг қамровли тарбиявий профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 18 январь куни Марҳамат туманида пробация ҳисобидаги шахслар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида 120 нафардан зиёд пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумлардан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаш ҳолатлари рўй берган тақдирда жазо оғирроқ турдагисига алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантирилдилар.
Тадбир якунида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, пробация ҳисобида турган шахсларни 11 нафарининг бандлиги таъминланди ҳамда яна 5 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати