26 Март 2024 йил 780

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Д.Назармухамедовнинг топшириғига асосан Тергов, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Тезкор-қидирув хизмати ҳамда пробация бошқармаларининг ходимлари билан ҳафта мобайнида ижро назорати юзасидан танқидий муҳокамавий йиғилиш ўтказилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 22 март куни бошқарма маърифат залида ўтган 2023 йилнинг 12 ойида ички ишлар органларларида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар асосида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида бўлиб ўтган мажлисда хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиш борасида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech