5 Феврал 2024 йил 1255

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ўқотар ва ов қурол эгалари билан ов қуролини сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси, Ўзбекистон овчи ва балиқчи спорт бирлашмасининг Андижон вилояти бўлими ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда рўйхатда турувчи шахсий ўқотар ва ов қурол эгалари билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 609-сон қарори ижроси юзасидан ўқув машғулоти ташкил этилди.

Бундан ташқари, шахсий ўқотар ов қуроли бор фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, ов қуролини сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича овчиларга зарур тушунтиришлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech