Андижон вилояти ИИБда афв этилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув-мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 8 апрелдаги "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармони асосида 29 нафар андижонлик фуқаро афв этилди.
Андижон вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.Гиясов бошчилигида афв этилган фуқаролар билан учрашув-мулоқот ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бандлик, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари қатнашишди. Учрашув давомида чиқарилган фармон халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси эканлиги қайд этилиб, уларнинг муаммолари яқиндан ўрганилди.
Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ҳамда ИИО Пробация гуруҳлари назоратида озодликни чеклаш жазосини ўтаб қайтган шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга оид масалаларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати