29 Май 2024 йил 2421

Андижон вилояти ИИБда аҳоли мурожаатлари билан ишлашга масъул ходимлар иштирокида ўқув-семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 29 май куни Андижон вилояти ИИБда бошқарма соҳавий хизматларида мурожаатлар йўналиши бўйича масъул ходимлар, шаҳар- туман ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторлари ҳамда ижтимоий профилактика катта инспекторлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 24 апрель кунги “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сонли буйруғининг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди.

Ходимларнинг хизмат ва ижрочилик интизомига қатъий амал қилишлари, фуқаролар билан ҳар қандай вазиятда ҳам хушмуомала бўлишлари, тамагирлик ва порахўрликка йўл қўймасликлари юзасидан тилхатлар олинди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига келиб тушиб, тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар орқали ҳал этилган мурожаатларни қайта тафтишдан ўтказиб ижобий ҳал этиш юзасидан берган топшириқлари барча ходимларга етказилди.

Бундан ташқари, Президент Администрацияси, ИИВ раҳбарияти кўрсатмаси ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 май кунидан бошлаб вилоят прокуратураси, Суд, Адлия, Солиқ ва ички ишлар бошқармаси, Халқ қабулхоналари ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган сайёр қабулларга аҳоли иштирокини намунали таъминлашлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech