17 Июл 2025 йил 243

Андижон вилояти ИИБда ёш ходимлар билан давра суҳбати ва психологик-тренинг машғулоти ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда психолог Отабек Муҳторов билан ҳамкорликда  ИИВ Академияси битирувчилари иштирокида “Ички ишлар органлари ходимларини фуқаролар билан муомала маданиятини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” мавзусида психологик тренинг ва давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ёш ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш, фуқаролар билан муомалага киришдаги камчиликларга ечим топиши, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, бўйича машғулотлар ўтказилди.

Мутахассис-психолог томонидан психологик тренинг давомида, жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech