24 Январ 2024 йил 1539

Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш аҳволи юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник A.T.Раҳматуллаев, ўринбосарлар, бошқарманинг барча шахсий таркиби ва шаҳар-туман ИИБлар раҳбарияти иштирок этишди.

Дастлаб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов томонидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ўтган давр мобайнида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш юзасидан соҳада амалга оширилган ижобий ишлар, шу билан биргаликда йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилиниб, бу борада масъулларнинг ахбороти тингланди.

Йиғилиш сўнггида, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Давронов Жонибек Мардонқулович келгусида ходимларни соҳаси бўйича билим, тажриба ва кўникмаларини, шунингдек, жисмоний ва жанговар шайлигини янада ошириш, коррупцион ҳамда тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ходимларни ўз хизмат вазифаларини қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech