30 Сентябр 2024 йил 2543

Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов томонидан фахрийлар билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқларга асосан ишлаб чиқилган йўл харитаси бўйича масъулларга вазифалар белгиланди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни вилоят ИИБ маърифат залида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида бўлиб ўтган муҳокама йиғилишида маслаҳатчи Орифжон Юлдашев, Фахрийлар кенгаши раиси Давронбек Юсупов, шунингдек, шаҳар-туман ИИБларининг фахрийлар кенгаши раислари ва ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари иштирок этишди.

Муҳокама йиғилишида шу йилнинг 26 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов томонидан фахрийлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган топшириқлари ижроси юзасидан ички ишлар органларида хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ишлаб чиқилган йўл харитаси тадбир иштирокчиларига тўлиқ етказилиб, ушбу йўл харитаси бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳар-туман ИИБларининг фахрийлар кенгаши раислари ва ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан биргаликда барча фахрийлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳам муҳим вазифалар белгиланди.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech