26 Апрел 2025 йил 571

Андижон вилояти ИИБда "Маънавият ойлиги" доирасида китоб ярмаркаси ташкил этилди

"Маънавият ойлиги" доирасида Андижон вилояти ИИБда ходимларнинг маънавий савиясини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларни бадиий ҳамда илмий адабиётлар билан таништириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда турли йўналишлардаги — бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп, тарихий ва замонавий адабиётлар намойиш қилинди.

Ярмаркада иштирок этган соҳавий хизматлар ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилиш, янги нашрлар билан танишиш ва адабиёт оламига оид билимларини бойитиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур китоб ярмаркаси ходимларнинг маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга, ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech