Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2024 йил 24 сентябрь кунидаги 321-сонли фармойишига асосан ёши улуғ фахрийларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш , шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида 80 нафардан ортиқ эътибор ва ғамхўрликка муҳтож кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Шу билан бирга, ички ишлар органларидан нафақага чиқиб ҳозирда эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ногирон бўлган фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни тегишли тартибда даволаниш, санаторий ва дам олиш масканларига юбориш чоралари кўрилди.
Ҳозирда “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги фахрийлар иштирокидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати