24 Феврал 2024 йил 1842

Андижон вилояти ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида "Фидойи аёл ходима" кўрик танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касбий фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш орқали, Ватан ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган профессионал ходималар сифатида тарбиялаш мақсадида, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Андижон вилояти ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида "Фидойи аёл ходима" кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичлари ташкил этилди.

Танлов жараёнида соҳа маликалари югуриш, жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқ отиш каби бир қатор йўналишлар бўйича баҳс олиб бордилар. Бундан ташқари, улардан тест синовлари ҳам олинди.

Саралаш босқичи якунида юқори натижа кўрсатиб, ғолибликка эришган аёллар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech