Андижон вилояти ҳокимлигида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича вилоят, туман (шаҳар) комиссияларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокимлигида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича вилоят, туман (шаҳар) комиссияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқ отар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари Ж.Азимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, ҳудудий комиссия раиси ўринбосари К.Комилов, вилоят прокурорининг ўринбосари Ў.Утаев, вилоят суди раисининг ўринбосари Ф.Абдурайимов, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Бердиев, божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Усмонов, вилоят, туман (шаҳар) комиссиялари аъзолари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари, прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ўринбосарлари, таълим муассасалари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда Андижон вилоятида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида жорий йилнинг 8 ойида олиб борилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати