21 Апрел 2025 йил 101

Андижон вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Андижон туманида пробация ҳисобидаги шахслар ва муқаддам судланганларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида учрашув-мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 21 апрель куни Андижон туманида, вилоят прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаровлар томонидан пробация ҳисобидаги шахслар, муқаддам судланганларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида учрашув-мулоқот ўтказилди.  

Учрашувда 50 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит олиш, ишга жойлашиш, ер ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалардаги аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларнинг ҳар бири мутасадди идоралар вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. 

Бир сўз билан айтганда, кўплаб фуқаролар мавжуд муаммоларининг ижобий ҳал қилиниши ортида муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати ётганлигини мамнуният билан изҳор этдилар.

Бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши Андижон вилоятининг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом эттирилмоқда. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech