Андижон вилоятида қатағон қурбони бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш бўйича амалий ишлар бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 31 август куни “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида берилган концептуал фикрлар ва топшириқлар ижросини, шунингдек, Ички ишлар вазирининг 2023 йил 27 декабрдаги 389-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб, ноҳақ қатағонга учраган ходимларининг номларини тиклаш ва ёш авлодга етказилишини таъминлаш мақсадида Бошқарма бошлиғининг тегишли фармойиши тасдиқланди.
Мазкур фармойишга асосан Собиқ иттифоқ тузуми даврида ноҳақ қатағон қилинган Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва ўрганиш ишларини олиб бориш бўйича ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар, тарихчи олимлардан иборат “Ишчи гуруҳ” таркиби шакллантирилди.
Шунингдек, ноҳақ қатағонга учраган ички ишлар ходимларини аниқлаш бўйича Андижон Давлат Университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи билан ҳамкорлик ўрнатилди.
“Ишчи гуруҳ” томонидан Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб, қатағонга учраган уч нафар ходимлар аниқланди.
Ҳозирда қатағонга учраган ходимларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати