13 Июн 2025 йил 378

Андижон вилоятида “Ёшлар ойлиги” доирасида ёш ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” китобхонлик танловининг республика босқичи ўтказилди

Китоб - инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга. Инсон доим билим олиш, изланиш билан ўз дунёқарашини ошириб, фикрлаш доирасини кенгайтиради.

Зотан, бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш борасидаги жараёнлар янги босқичга кўтарилиб, барча соҳаларда китобхонликни тарғиб қилиш каби турли тадбирларнинг изчиллик билан ўтказилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Бугунги кунда, ички ишлар органларида ҳам хизмат қилаётган ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида бир қатор китобхонлик ва интеллектуал танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Юқоридаги фикрлар исботи сифатида жорий йилнинг 12 июнь куни Андижон вилоятида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” китобхонлик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Ушбу ўтказилган китобхонлик танлови қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси 3-ўринни, Бухоро вилояти ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Андижон вилояти ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вазирлик раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech