11 Ноябр 2024 йил
2551
Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 66 миллион сўмдан зиёд қийматдаги пиротехника воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 20:30 ларда Андижон вилояти ИИБ, ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Олтинкўл туманида тезкор-тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Олтинкўл тумани ҳудудида жойлашган 36-сон ЙПХ масканида Фарғона вилоятида яшовчи К.М бошқарувидаги оқ рангли “MERSEDES BENZ SPRINTER” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг салони ва юкхонасида 7 та қопга солиниб, 14 дона картон қутига жойланган жами 1670 дона 66.800.000 сўмлик рангли тутун чиқарувчи пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Хозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати