2 Апрел 2024 йил 1403

Андижон вилоятида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан савдо мажмуалар, кўнгилочар масканлар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида тун-у кун кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилмоқда

Жамоат хавфсизлигига янги таҳдид ва хатарлар тобора ортиб бораётган бугунги шароитда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан катта масъулият талаб этади.

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳам савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси йирик объектларида, шу жумладан савдо-кўнгилочар мажмуалар, боғлар, бозорлар ва бошқа фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини барчамиз тушуниб етиб, фарзандларимиз – бугунимиз ва келажагимиз эгаларининг онгига сингдиришимиз долзарб аҳамият касб этади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech