Андижон вилоятининг 3-секторидаги 229 та маҳаллада оталиққа олинган ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 26 февраль куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда вилоятнинг 3-секторидаги жами 229 та маҳаллага бириктирилган масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Исомиддин Исманов олиб бориб, Андижон вилоятининг 3-секторидаги 229 та маҳалладаги тоифаларга ажратилган жами 90 815 нафар ёшлар оталиққа олинганлигини, ушбу тоифалардаги ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, профилактик тадбирларни олиб бориш мақсадида уларнинг ҳар бирига раҳбар ходимлар бириктирилганлигини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, ёшларни ўрганиш юзасидан уйма-уй юриш орқали кунлик “Анкета-сўровномалар” тўлдириш ҳамда ушбу жараёнларда уларнинг муаммоларини аниқлаб, бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, вилоятда жиноятчилик аҳволи бўйича Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник Шерзод Соипов таҳлилларга тўхталиб, бошқарма бошлиғининг топшириғига асосан криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати