27 Май 2024 йил 2135

Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Бўстон ва Улуғнор туманларининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилмоқда.      

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган навбатдаги  "Заковат" интеллектуал ўйинларида Шаҳрихон, Бўстон ва Улуғнор туманларининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи илмга чанқоқ ёшлардан иборат жамоалар ўзаро беллашдилар.

Ўтказилган ўйин натижаларига кўра, Шаҳрихон туманнинг “Довюраклар”, Бўстон туманининг "Нурафшон" ҳамда Улуғнор туманининг "Дўстлик" жамоалари биринчиликни қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу ғолиб жамоалар ҳам "Заковат"интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида  ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech