9 Феврал 2024 йил 1102

Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан тумандаги 14 умумтаълим мактабида “Ёшлар орасида Ватанпарварлик ва садоқат туйғусини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ҳамда туманнинг бошқа мутасадди масъул ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг Марказ МФЙ ҳудудида жойлашган 14-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан “Ёшлар орасида Ватанпарварлик ва садоқат туйғусини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар билан ўтказилган давра суҳбатида Балиқчи туманида яшовчи ўқувчи ёшлар билан олиб борилаётган Ватанга садоқат, Ватанни она каби эъзозлаб, уни неъматларини, табиатини, табиий бойликларини кўз қорачиғидек асраб авайлаш борасида амалга оширилаётган бир қатор тадбирлар ва амалий кўникмалар муҳокама қилиниб, ёшлар ўз фикрлари ва таклифларини ўртага ташладилар.

Бундан ташқари, давра суҳбатида ўқувчи ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида тушунчалар берилиб, келгусида ёшлар бор куч имкониятларини билим олишга, дарс соатларини қолдирмасликка, касб-ҳунар ўрганишга сафарбар этишлари бўйича тавсиялар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech