9 Январ 2025 йил 878

Андижон вилоятининг Балиқчи ва Олтинкўл туманларида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш бўйича ўқув-семинарлари ўтказилди

Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сонли қарори ижроси бўйича Балиқчи ва Олтинкўл туманлари ҳокимликларида ўқув-семинарлари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи Нодирбек Омонов томонидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, маҳалла еттилиги олдида масъулиятли вазифалар жамлангани,“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини мустаҳкам жорий этиш орқали аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши таъминланиши юзасидан атрофлича маълумотлар етказилди.

Шунингдек, мазкур семинарда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида иш ташкил этиш, жиноятчиликка ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech