24 Феврал 2024 йил 1868

Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида фаолият олиб бораётган “маҳалла еттилиги” аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда касбий билимини оширишга қаратилаган ўқув-семинарлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “маҳалла еттилиги” учун алоҳида ўқув семинарлар ташкил қилиш белгиланган.

Мақсад – “Маҳалла еттилиги”нинг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда касбий билимини ошириш, жамоатчилик ва аҳоли билан мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Шу сабабли Андижон вилоятида “маҳалла еттилиги” фаолияти учун масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларидан иборат 3 та гуруҳда тренерлар шакллантирилиб, жорий йилнинг 29 январь – 23 февраль кунлари Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларининг “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ўқув-семинарлар ўтказилиши таъминланди.

Бунда асосан янги ташкил этилган “маҳалла еттилиги” бўлмиш маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ ходимларининг бевосита ўзи хизмат олиб бораётган маҳалласида ҳамкорликдаги вазифалари, яъни, эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар, туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилиниши, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech