15 Август 2024 йил 1897

Андижон вилоятининг барча ҳудудларида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан тадбир давомида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, фуқароларга огоҳликка чақирувчи 8 мингдан ортиқ буклет ва флайерлар тарқатилди.   

"Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “маҳалла еттилиги” вакиллари билан ҳамкорликда ҳар бир хонадонга кирилиб, ижтимоий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва жиноятдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 300 нафардан ортиқ фуқаролар бўйича маҳалла масъулларига хулосалар берилди.

Профилактика инспекторлари томонидан ов қуролларини сақланиш ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказилиб, 38 та қоидабузарликлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Низолашаётган оилалар, тазйиқ ва зўравонликка учраган 150 нафардан ортиқ шахсларга “ҳимоя ордер”лари берилди.

Назоратсиз ва қаровсиз юрган 10 нафар вояга етмаганлар вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Маъмурий амалиёт йўналишида 8 минг 626 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фуқаролардан 93 та тиғли предметлар олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 565-сонли қарорига асосан, сектор раҳбарлари томонидан содир этилган 25 та жиноятлар муҳокамалари ўтказилди.

Илгари судланган 21 нафар шахсларга маъмурий назорат ўрнатилиб, 880 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинди.  

Тадбирлар ИИБнинг соҳавий хизматлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech