Андижон вилоятининг Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди
Бўстон туманининг Дўстлик МФЙда жойлашган 48-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчи-ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ҳозирги вақтда давлатимиз раҳбари томонидан ёш-авлоднинг таълим-тарбиясига ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида ёшлар билан яқиндан суҳбатлар олиб борилиб, улар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.
Шунингдек, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб, ўзининг келажагига болта урган айрим ёшларнинг жиноий қилмишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ўқувчи-ёшлар ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишликка чақирилдилар.
Ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар ёшларни янада ватанпарварлик руҳида камол топишларига ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати