Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди
Хонобод шаҳрининг Алишер Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари билан ташкил этилган давра суҳбатида, афсуски бугунги кунда ёшлар орасида кенг урчиётган ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилинаётган ислом динига ёт бўлган экстремистик ғоялар таъсирига тушиш ҳамда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларни тўғри англамасдан, гиёҳвандлик ва бошқа ёт иллатлар таъсирига тушиб қолган айрим ёшларнинг аччиқ қисматлари ҳақида ҳаётий мисоллар ўқувчиларга сўзлаб берилиб, улар огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилдилар.
Давра суҳбати давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан жавоблар олдилар.
Бир сўз билан айтганда ёшлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири уларда катта таассурот қолдирди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати