22 Ноябр 2024 йил
248
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини ҳал этишга қаратилган бу галги сайёр қабули Хонобод шаҳрида ташкил этилди.
Сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Раҳматуллаев ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.
Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.
Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммоларини тинглаш ва уни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар жойларда давом этади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати