Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 26 март куни Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тумандаги касб-унар мактабида ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида бугунги кунда мамлакатимизда ёш-авлоднинг таълим-тарбиясига ҳамда уларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида ёшлар билан дилдан суҳбат қурилди.
Шунингдек, жиноят кўчасига кириб адашганларнинг аччиқ қисматлари ҳамда турли ёт ғоялар таъсирига тушиб, ўзининг келажагига болта урган айрим ёшларнинг жиноий қилмишлари ҳақида батафсил сўзлаб берилиб, талаба-ёшлар ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишликка чақирилдилар.
Ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар ёшларни янада ватанпарварлик руҳида камол топишларига ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати