18 Март 2024 йил 997

Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини янада ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди

Марҳамат туманининг "Ғофур Ғулом" МФЙ ҳудудида жойлашган 72-ИДУМ ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбатида бугунги кунда мамлакатимизда ёш-авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган катта эътибор ва кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз байроғини жаҳон ареналарида юксакларга кўтараётган кўплаб ёшлар ҳақида аниқ мисоллар келтириб ўтилди. Албатта ёшларнинг таълим, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда қўлга киритаётган бу каби ютуқлари барча ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада ошишига хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Ўз навбатида яратиб берилаётган имкониятларни тўғри англамасдан, турли ёт иллатлар таъсирига тушиб қолиб, тўқликка-шўхлик қилаётган айрим ёшларнинг аччиқ қисматлари ҳақида ҳам ўқувчиларга атрофлича сўзлаб берилиб, улар огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилдилар.

Давра суҳбати давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан жавоблар олдилар.

Бир сўз билан айтганда ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири уларда катта таассурот қолдирди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech