Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир ташкил этилди
Олтинкўл туманидаги Марказ МФЙда жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбатида бугунги кунда мамлакатимизда ёш-авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган катта эътибор ва кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётган кўплаб ёшлар ҳақида аниқ мисоллар келтириб ўтилди. Албатта ёшларнинг кўплаб соҳаларда қўлга киритаётган бу каби ютуқлари барча ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада ошишига хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Ўз навбатида яратиб берилаётган имкониятларни тўғри англамасдан, одам ақлига сиғдира олмайдиган жиноятларни содир этаётган айрим ёшларнинг қилмишлари ҳамда турли ёт иллатлар таъсирига тушиб қолиб, адашганларнинг аччиқ қисматлари ҳақида аниқ мисоллар орқали ўқувчиларга маълумотлар етказилиб, улар огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилдилар.
Бир сўз билан айтганда ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топишларига кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири уларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби тадбирлар жойларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати