15 Январ 2025 йил 1799

Андижон вилоятининг Олтинкўл, Балиқчи, Пахтаобод ҳамда Избоскан тумани ИИБларида ўтган 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилишлари ўтказилди

Олтинкўл, Балиқчи, Пахтаобод ҳамда Избоскан тумани ИИБларида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтган 2024 йил давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, шахсий таркиб билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган тадбирлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган мажлисларда барча йўналишларда амалга оширилган ишлар, хусусан, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг жанговар ва жисмоний шайлигини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар ҳамда бу борада камчиликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар муҳокама қилиниб, уларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги юклатилган мажбуриятларни намунали тарзда бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларга  бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ҳисобот йиғилишлари якунларида барча мутасадди раҳбар ва ходимларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech