Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 13 март куни Қўрғонтепа туманининг Янги ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва уларга берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида ҳаётий мисоллар ёрдамида маълумотлар етказилиб, ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борилди.
Шунингдек, айни замонда ёшларнинг билиб-билмасдан ижтимоий тармоқлар орқали сингдирилаётган турли ёт ғоялари таъсирига алданиб қолмасликлари бўйича зарурий тавсиялар берилиб, тўғри йўлдан адашган ёшларнинг аччиқ қисматлари акс этган таъсирчан видеоролик ҳам ёшлар эътиборига намойиш қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати