15 Март 2024 йил 1256

Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 15 март куни Жалақудуқ туманининг Намуна МФЙда жойлашган Андижон давлат университетининг ахборот технологиялари va компьютер инжиниринг факультети талаба-ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳозирги вақтда давлатимиз раҳбари томонидан ёш-авлоднинг таълим-тарбиясига ҳамда уларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида  ёшлар билан дилдан суҳбат қурилди.  

Шунингдек, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб, ўзининг келажагига болта урган айрим ёшларнинг жиноий қилмишлари ҳақида батафсил сўзлаб берилиб, талаба-ёшлар ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишликка чақирилдилар.

Ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар ёшларни янада ватанпарварлик руҳида камол топишларига ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech