Андижонда 3-сектор худудларида камбағилликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда
Вилоятнинг туман-шаҳар 3-секторлари ҳудудида 206 мингдан ортиқ оилалар бўлиб, ушбу оилаларнинг 10 минг 242 таси пандемия даврида эҳтиёжманд оилалар ҳисобига олинган. Ўтган давр мобайнида 10 минг 242 та эҳтиёжманд оилаларга жами 12 минг 572 маротаба 2 миллиард 375 миллион 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 миллион 932 минг сўмлик дори-дармон воситалари, 19 миллион 565 минг сўмлик антисептик воситалари, 249 миллион 300 минг сўмлик 19 бош қора мол, 60 миллион 550 минг сўмлик 34 бош қўй, 125 миллион 667 минг сўмлик 17 минг 600 дона паррандалар тарқатилди.
Шунингдек, 174 нафар фуқароларга 1 миллиард 113 миллион 460 минг сўм кредитлар берилган бўлса, яна 819 нафарига 869 миллион 200 минг сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.Меҳнатга лаёқатли бўлган 12 минг 375 нафар фуқаролардан 9 минг 954 нафарининг бандлиги таъминланди. Эҳтиёжманд оилаларнинг барчасига ҳомийлар бириктирилиб, улардан 94 таси ИИБ бошлиқлари томонидан оталиққа олинди.
Пандемия даврида даромад манбаини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаши мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг маъсул раҳбар ходими подполковник Р.Матёқубов ва Андижон вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Мамиржоновлар бошчилигида туман-шаҳарлардаги 3-секторлар фаолиятини яхшилаш ва яқиндан ёрдам кўрсатиш мақсадида иқтисодий комплекс ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, уларга 128 нафар иқтисодий комплекс ходимлари бириктирилди.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида ИИБ бошлиқларининг секторлари кесимида 3 минг 72 та лойиҳалар асосида эҳтиёжмандларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли рўйхатлари шакллантириб олинди.
Жумладан, “Иқтисодий комплекс”да 1 минг 814 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 3 минг 905 та, “Инвестиция комплекс”ида 138 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 2 минг 60 та, “Қишлоқ хўжалиги комплекс”ида 1 минг 77 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 3 минг 361 та ҳамда “Қурилиш комплекс”ида 43 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 916 та камбағал оилаларнинг бандлигини таъминланади.
Пандемия даврида даромад манбаини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таъминлаш орқали оилалар даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасида 3-сектор раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати