8 Апрел 2020 йил 857

Андижонда 6-8 апрель кунлари 671 та бемақсад бошқариб юрилган велосипед ва мототранспорт воситалари аниқланди

Андижон шаҳрида мақсадсиз мототранспорт ҳамда велосипедларда белгиланган чекловларни бузиб ҳаракатланаётган фуқароларни аниқлаш  мақсадида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда  тузилган 10 та ишчи гуруҳи томонидан 2020 йилнинг 6-8 апрель кунлари  ўтказилган рейд тадбирларида жами  671 та ҳолат аниқланди. Бемақсад бошқариб юрилган велосипед ва мототранспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилди.

Шу ўринда фуқароларга шуни эслатиб ўтмоқчимизки, кўчага бемақсад чиққан фуқароларга тегишли велосипед ва скутерлар олиб қўйилади.   Велосипед ва скутерлар ички ишлар органларида карантин тугагунча сақланади, бунда кунлик тўлов ундирилмайди, карантин тугагандан кейин фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиб уларни олиб кетиши мумкин.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

Text to speech