Андижонда айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган кўп миқдордаги пиротехника воситалари ушланди
Ўзбекистон Республикасида пиротехника воситаларидан маиший мақсадларда фойдаланиш жисмоний шахслар учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам таъқиқланган. Шунга қарамай, пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган И.М ўзиниг бошқарувидаги “KAPTIVA” русумли автотранспорт воситасида Андижон вилоятининг Избоскан тумани, Тўрткўл МФЙ ҳудудига келиб, айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган кўп миқдордаги пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланди.
Ушбу пиротехника воситалари далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати