Андижонда ҳамтовоқ оғуфурушлар қўлга тушди
2020 йилнинг 02 май куни "Қорадори-2020" тадбирининг 1-босқичи давомида Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида туманнинг Қашқар маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.А ҳолис ҳаридорга 500.000 сўм пул эвазига шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ғ.Р.дан умумий оғирлиги 1,6 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини олиб келиб сотаётган вақтида ушланди. Фуқаролар Қ.А ва Ғ.Р.лар билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари давомида Ғ.Р. 36.8 грамм “Марихуана”, Қ.А. эса 0,2 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини тақдим қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 03 май куни Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати