2 Май 2020 йил 989

Андижонда қаровсиз қолдирилган велосипедларни ўғирлаган шахслар аниқланди

2020 йилнинг 25 апрель куни тонги соат 03:00дан 04:00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс томонидан Андижон шаҳри, 5-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагида қаровсиз ҳолатда қолдирилган фуқаро Р.С.га тегишли бўлган нархи 870.000 сўмга тенг бўлган бир дона “Uzvelo” русумли велосипед ҳамда уйнинг 2-йўлагида фуқаро У.Б.га қарашли нархи 1.000.000 сўмдан жами 2.000.000 сўмлик икки дона “Uzvelo” русумли велосипедлар яширин равишда ўғирлаб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб,25 апрель куни номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ  патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида велосипедларни ўғирлаган шахслар аниқланиб ушланди.Улар Андижон шаҳрида яшовчи яшовчи С.Х , Ж.О ҳамда Асака туманида яшовчи А.Ш.лар бўлиб чиқди. Улардан 3 дона велосипедлар далилий ашё тариқасида олинди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech