Андижонда “Damas” олиб қочган фуқаро қўлга олинди
2020 йил 11 май куни соат 13:00 ларда Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро А.Х ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро Ж.С.нинг “Damas” русумли автомашинасини Жалақудуқ тумани, Достонобод МФЙда Ж.С.нинг савдо дўконига кириб кетганидан фойдаланиб, транспорт воситасини номаълум томонга хайдаб олиб қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, С.Ж.га тегишли “Damas” русумли автомашина Фарғона шаҳри, Беруний МФЙ, Марғилоний кўчаси худудидан соз холда топилиб, ўз эгасига қайтарилди.
Ушбу ҳаракатни содир этган фуқаро А.Х ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати