9 Ноябр 2021 йил 548

Андижонда “дорифурушлар” кирдикорлари фош этилди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Пахтаобод тумани яшовчи фуқаро М.С.нинг ёни кўздан кечирилганида 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Суриштирув ишлари давомида фуқаро М.С мазкур дори воситаларини 325000 сўм пуллар эвазига Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н.дан сотиб олганлиги аниқланди.

Тадбир давомида М.Н.нинг яшаш хонадонидан 11 дона “Тропикамид 10 мл”, 9 дона “Тропикамид 5 мл” 18 дона “Лирика” ва 8 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech