Андижонда эшик қулфини бузиб ўғирлик қилганларга жиноят иши қўзғатилди
2020 йилнинг 30 март куни Қўрғонтепа тумани ИИБга фуқаро Т.А номидан Мустақиллик МФЙда яшовчи Қ.Ш.нинг яшаш уйида ўғирлик содир этилганли тўғрисида ариза келиб тушади. Воқеа жойи бориб ўрганилганда номаълум шахслар хонадон эшигининг қулфини бузиш йули оркали киришиб, уй ичида бўлган 1 дона музлатгичи ва 1 дона кир ювиш машинасини уғирлаб кетишганлиги маълум бўлди. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Қўрғонтепа туманида яшовчи вояга етмаган фуқаролар Х.Д ва С.С содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, вояга етмаган Х.Д ва С.С.лар олдиндан жиноий тил бириктириб,Қўрғонтепа тумани Мустақиллик МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ш.нинг уйига дарвоза қулфини бузиш йўли орқали ғайриқонуний равишда киришиб, 1 дона нархи 1.200.000 сўмлик “Seretti” номли музлатгич ва 1 дона нархи 1.000.000 сўмлик “Артел” номли кир ювиш машинасини яширин равишда талон-торож қилишган. Шунингдек,ушбу ўғирлик йўли билан қўлга киритилган буюмларни С.Қ ва И.Б.ларга ўғирланган буюм эканлигини айтмаган ҳолда 1.135.000 сўм нақд пулга сотиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлар.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида музлатгич ва кир ювиш машинаси С.Қ ва И.Б.лардан холислар иштирокида далилий ашё тариқасида баённома орқали олинган.Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати