Андижонда ёшларни ички ишлар органлари соҳаси билан яқиндан таништиришга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти билан ҳамкорликда ёшларни бугунги кунда ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ходимларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув мулоқотлар ўтказилди.
Хусусан, вилоятнинг 3 та олий таълим муассасаси ҳамда чегара ҳудудларда яшовчи мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтган учрашувларда ички ишлар органлари хизматига қабул қилишнинг янги тартиб қоидалари ва бугунги кунда ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ходимлар учун кўрсатилаётган имтиёз-рағбатлар акс эттирилган видеороликлар ҳам намойиш этилиб, талаба ва мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Ўтказилган учрашув тадбирларида талаба ва мактаб ўқувчилар ўзларини қизиқтираётган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати