2 Май 2020 йил
1054
Андижонда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2020 йилнинг 30 апрель куни соат 22:30 ларда Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбирининг биринчи босқичи давомида фуқаро Т.С.нинг Олтин водий МФЙда жойлашган хонадонидан целофан пакетга солинган оғирлиги 2,1 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати