21 Март 2020 йил 954

Андижонда ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бепул тиббиёт ниқоблари ҳамда гигиеник воситалар тарқатилди

Ички ишлар ходимларини коронавирус касаллигидан ҳимоя килиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш максадида Андижон шаҳридаги жамоат жойларида, бозорлар ва вокзалларда хизмат олиб бораетган йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати ходимларига Андижон вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими ходимлари ҳамкорлигида тиббиёт ниқоблари ҳамда гигиеник воситалари тарқатилди.

Шунингдек, коронавирус касаллиги тарқалган вақтларда ҳам ўзининг хизмат бурчини сидқидилдан олиб бориб, аҳолига намунали транспорт хизматини кўрсатаётган транспорт ташкилотлари ходимларига миннатдорчилик сифатида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тиббиёт ниқоблари тарқатилди.

Андижон вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Бурханов Фазлиддиннинг хабар беришича, 20.000 дона тиббиёт ниқоблари ва 500 дона гигиеник воситалар харид килиниб, вилоятда хизмат қилаётган барча профилактика инспекторлари ҳамда миграция ва фукароликни расмийлаштириш бошкармаси ходимларига тарқатиб чиқилди.

Text to speech